Игорь Сергеев БАА клубига ўтиши мумкин
Dec. 13, 2017, 11:26 p.m. 3118

«Пахтакор» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин, деб ёзмоқда Championat.asia сайти.

БАА Про-лигасида иштирок этувчи «Аз-Зафра» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи билан келишувга эришишга яқин. Сергеев 2015 йилда Олий лига тўпурари бўлганди. Бу мавсум ҳужумчи чемпионатда 13та гол урди.

«Аз-Зафра» айни пайтда БАА Про-лигаси жадвалида 12та жамоа орасида 11-ўринни эгаллаб турибди. Жамоани суриялик мутахассис Муҳаммад Квид бошқариб бормоқда. Айни пайтда, клуб сафида бразилиялик Аилтон, марокашлик Иссам Эл Адоуа ва Одил Хермаш, ироқлик Муҳаннад Абдул Раҳим каби легионерлар ўйнамоқда. 

Малумот учун, Сергеев 2016 йилда Хитойнинг «Бейжинг Гоан» клубида ижарада ўйнаб қайтганди.