«Зенит» янги ҳужумчи сотиб олди
Dec. 12, 2017, 6:55 p.m. 5835

Ленинграднинг «Тосно» клуби ҳужумчиси Антон Заболотный Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби сафига бориб қўшилди. Бу ҳақда питерликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «Зенит» ҳужумчи билан 3,5 йиллик шартнома имзолади.

Футболчининг трансфер нархи борасида расмий маълумот берилмаган. Аммо «Спорт-Экспресс» нашри берган хабарга кўра, футболчининг трансфери «Зенит»га 1,5 миллион еврога тушган.

Жорий мавсумда Заболотный Россия чемпионатида 19 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол ва 2 голли узатма муаллифи бўлган.