Видео: Йилнинг энг кулгили хатоси аниқланди
Dec. 12, 2017, 8:06 p.m. 10999

Испаниянинг Marca нашри йилнинг энг оддий вазиятдан гол ура олмасдан кулгига сабаб бўлган вазиятни аниқлади.

Нашр эълон қилган «йилнинг энг ноаниқ олинган нишони», йил хатоси деб «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокориннинг Россия чемпионати доирасидаги вазияти т эътироф этилди.

Гап шундаки, Кокорин Грознийнинг «Ахмат» клуби меҳмони бўлди ва ўйинда ҳисоб очилмай қолди. Вазиятларнинг бирида Кокорин тўсинга тегиб қайтган тўп билан бўш дарвоза қаршисида қолди, аммо тахминан 1-2 метр масофадан у тўпни ноаниқ тепишни уддалай олди.

Қуйида «Йилнинг энг ноаниқ ҳаракати» видеоси билан танишиб олишингиз мумкин