Москва дербиси йирик ҳисобда якунланди
Dec. 10, 2017, 9:33 p.m. 3765

Россия Премьер-Лигасининг 20-турида «Спартак» ЦСКАни мағлубиятга учратди. «Открытие Арена» стадионида кечган Москва дербиси майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида нидерландиялик ҳужумчи Квинси Промес дубль қайд этди, яна бир гол Марио Пашалич номига ёзилди. Шу тариқа, «Спартак» РФПЛда қаторасига бешинчи ғалабасини нишонлади, ЦСКА ўзининг 3 учрашувдан иборат ғалабали сериясини тўхтатди.

«Спартак» эндиликда 37 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. Москваликлар жамоасини «Зенит» (36) бу турда ғалаба қозонса қувиб ўтиши мумкин. ЦСКА 35 очкоси билан бешинчи ўринда.

Россия чемпионати
20-тур

Спартак – ЦСКА 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 10 Промес, 2:0 – 61 Промес, 3:0 – 90 Пашалич.
Спартак – Селихов, Ещенко, Ташчи, Кутепов, Зобнин, Фернандо, Глушаков, Мельгарехо (Педро Роша, 82), Самедов (Пашалич, 66), Промес, Луис Адриано (Зе Луиш, 78).
ЦСКА –    Акинфеев, Березуцкий, Васин, Игнашевич (Кучаев, 79), Фернандес, Натхо, Головин, Набабкин, Витиньо (Макаров, 87), Вернблум, Дзагоев.
Огоҳлантиришлар: Головин (77), Вернблум (86), Набабкин (90), Березуцкий (90).