Узбек O'zbek
Снейдер MLS'га ўтиши мумкин
Жума, 08 Декабр
2061

"Ницца" ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер фаолиятини MLS’да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal Türkiye хабар бермоқда. 

Манба берган маълумотга кўра, 33 ёшли футболчи "Лос-Анжелес Гэлакси" сафига ўтади. Таъкидланишича, томонлар ўзаро келишиб олган ва "Ницца" футболчини сотишга рози бўлса, трансфер қишда амалга ошиши мумкин. 

Снейдер "Ницца" таркибида ёздан буён тўп суради. Жорий мавсум футболчи 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга муаллифлик қилди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз