Ўзбек клублари шифокорлари Қатарда малака оширади
Dec. 7, 2017, 1:02 p.m. 343

Шу йилнинг 20-21 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган «Aspetar» спортга ихтисослашган тиббиёт марказида Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган клублар шифокорлари учун семинар ташкил этилади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатди.

Семинар давомида «Aspetar» тиббиёт маркази мутахассислари томонидан Ўзбекистон клублари шифокорларига спорт тиббиётида қўлланилаётган янги воситалар, даволаш услублари, футболчиларнинг соғлиғини назорат қилиб боришда аҳамият бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилади. 

Ушбу семинар шу йилнинг 17 октябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ат-Таний ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилади.