УЕФА «Милан» билан келишмади
Dec. 7, 2017, 2:31 p.m. 1575

УЕФА «Милан» клуби томонидан таклиф қилинган молиявий fair-play бўйича дастурни қабул қилмади.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, италияликлар УЕФА ташкилотига клубни молиявий fair-play доирасига қайтишини таъминлайдиган иқтисодий кўрсаткичлар бўйича кўп йиллик режани тақдим қилган эди.

Бироқ, УЕФА унинг амалда муваффақиятли тадбиқ этилишига ишонмади. 

Энди «Милан» молиявий fair-play қоидаларига мос келмагани учун жазоланиши мумкин.