Суд «Барселона» собиқ раҳбарини қамоқда қолдирди
Dec. 7, 2017, 11:08 p.m. 2006

Испания суди «Барселона» собиқ президенти Сандро Роселнинг қамоқдан озод қилинишини сўраб ёзган апелляциясини рад қилди, деб хабар бермоқда Marca.

2010-2014 йилларда Каталония клуби раҳбари бўлган 53 ёшли мулозим шу йилнинг 25 май куни қамоққа олинган эди. 

Испания прокуратураси уни 15 миллион евро миқдоридаги пулларни ноқонуний ўзлаштирганликда гумонламоқда. 

Роселнинг бизнеси ва кўчмас мулки хорижда бўлгани туфайли, Испания суди унинг яшириниш хавфини юқори деб баҳолади ва товон пули эвазига озод қилишдан бош тортди.