«Спартак»нинг яна бир антирекорди. Бунақаси деярли 100 йилдан бери бўлмаганди
Dec. 7, 2017, 12:27 p.m. 2651

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг охирги турида «Ливерпуль» майдонида 0:7 ҳисобида мағлубиятга учраган «Спартак» XXI асрда расмий ўйинларда илк марта 7 гол ўтказди. Бу москваликлар клубига янги ном берилган 1934 йилдан буён қайд этилган энг йирик мағлубияти бўлди. 

Тарихга назар ташланса, охирги марта 1924 йилнинг 19 октябрида «Спартак»нинг ўтмишдоши «Красная Пресня» Москва шаҳри чемпионати доирасида ПКМСФК клубига 0:7 ҳисобида ютқазганди. Қизил-оқлар жамоаси бир ўйинда 7 гол ўтказиши охирги марта 1941 йилнинг 5 октябрида Москванинг «Динамо»га қарши учрашувида кузатилганди (1:7).