Рио Фердинанд: «Азар ҳамон қўрқинчли тушларимга кириб чиқади»
Dec. 7, 2017, 12:49 p.m. 3175

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Mirror нашрига берган интервьюсида, «Челси» яримҳимоячиси Эден Азарнинг ўйинини мақтади.

«Азар? У ҳамон қўрқинчили тушларимга кириб чиқади. Моуриньо қўл остида у асосан чап қанотда ўйнади. Шу туфайли, менинг ҳудудимга ўтмас эди. Бундан жуда хурсанд бўлардим.

Ҳозир эса у ҳужумнинг барча нуқталарида ўйнамоқда. У жуда зўр футболчи. «Челси» айнан у туфайли яхши ўйин намойиш қилмоқда» - деди Фердинанд.