Неймар Африка терма жамоаларидан қўрқади
Dec. 7, 2017, 2:08 p.m. 3003

«ПСЖ» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар, ЖЧ-2018 мусобақасида, Африка қитъаси терма жамоаларига дуч келмаганидан хурсанд эканини яширмади, деб ёзмоқда Sportbible.

Унинг гапига кўра, африкаликлар жисмонан кучли ва жуда кўп югуради.

«Гуруҳ босқичида Нигерия ёки шунга ўхшаш африкаликларга дуч келмаганимиздан хурсандман. Улар жуда кўп югуради ва жисмонан кучли. 

Бироқ, биз жаҳон чемпионатида барибир кучли терма жамоаларга рўбарў келамиз» - деди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси гуруҳ босқичида Швейцария, Коста Рика ва Сербия билан беллашади.