Месси ўғлига кутилмаган таъриф берди
Dec. 7, 2017, 3:49 p.m. 6650

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси икки ўғли Тьяго ва Матео ҳақида саволга жавоб берди.

«Тьяго – бу феномен. У ўзини жуда яхши тутади. Матео – бутунлай тескариси. Унинг характери итнинг боласига ўхшайди.

Уларнинг бир-биридан кескин фарқланадиган характер эгаси эканини кузатиш ҳам ёқимли албатта», – дея Мессининг сўзларини келтиради Marca.

Тьяго Месси 2 ноябрь куни 5 ёшга тўлди. Матео Месси эса 11 сентябрда 2 ёшни қарши олганди.