Месси: «Аргентинада ўлдириб юборишлари жуда осон»
Dec. 7, 2017, 2:19 p.m. 5082

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентинага қайтиш нияти йўқлигини айтди.

Унинг фикрига кўра, бу мамлакатда жиноятчилик даражаси жуда юқори ва ҳаёт кечириш хавфсиз эмас. 

«Мен учун болаларим жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўзим эса улардан кейинги ўриндаман. Аргентинада тунаб кетиш учун ўлдириб юборишлари ҳеч гап эмас, буни кўриш жуда қайғули.

Ҳа, «Ньюэллс Олд Бойз» клубида фаолиятимни якунлаш ҳақида кўп гапирганман. Аммо, воқеалар ривожи қандай тус олишини билмайман. 

Аргентинадаги ҳаёт барқарорлиги билан мақтана олмайди. 
Мен эса болаларимнинг хавфсиз жойда, хотиржам яшашини истайман», – деди Месси TyC Sports нашрига.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Месси «Барселона» билан 2021 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.