Маурисио Почеттино: «Англия жамоаси ЕЧЛда ғалаба қозонса яхши бўларди»
Dec. 7, 2017, 11:19 a.m. 961

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа чемпионлар лигасининг АПОЭЛга қарши учрашувидан (3:0) сўнг жамоанинг турнирда ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

«Биз жуда кўп очко жамғардик. Бу фантастик натижа. Олдинда узоқ йўл турибди. Турнирнинг кейинги учрашуви фақатгина февраль сўнгига келиб ўтказилади. Қуръа натижаларини кутамиз. Ўйлашимча, биз худди шу савияда ўйнашда давом этамиз. Шубҳасиз, сайёрамизнинг энг нуфузли мусобақасида ўйнаш учун мотивация — жуда катта.

Тушунарлики, ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб, имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Футболда ҳар доим орзуга ўрин бўлган, шундай экан нега биз орзу қилгандек бўлмаслиги керак? Қуръада бизга тушиши мумкин бўлган жамоалар — барчаси кучли ва муносиб рақиблар. Уларнинг исталгани билан ўйин мураккаб кечади.

1/8 финалда Англиядан бешта жамоа иштирок этади. Энди биз Чемпионлар лигаси босимини енгиб ўта олишимиз ва ярим финал ёки финалга йўлланмани қўлга киритишга қодир эканимизни кўрсатишимиз керак. Сўнгги вақтларда ЕЧЛда Испания жамоалари — «Барселона» ва «Реал» устунлик қилмоқда...

Жамоамиз ажойиб футбол намойиш этмоқда ва Англии учун премьер-лига жамоаси финалга қадар етиб борса яхши натижа бўларди, умуман нега турнирда инглиз жамоаси ғалаба қозонмаслиги керак?», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.