Кулги вақти: Уругвайлик мураббий фантастик симуляция ишлатди (видео)
Dec. 7, 2017, 4:21 p.m. 5526

Уругвай чемпионатининг «Дефенсор» ва «Пеньяроль» жамоалари ўртасидаги учрашув сўнгги дақиқаларида антиқа ҳолат кузатилди.

«Пеньяроль» учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 5-дақиқада «Дефенсор» дарвозасини ишғол қилиб ғалаба қозонди. Ҳакам кескин норози бўлган «Дефенсор» мураббийи Алехандро Асеведони қизил карточка билан сийлаб уни майдондан чиқиб кетишини сўради.

Шундан сўнг мураббий кутилмаганда ёрдамчи ҳакам билан тўқнашгандек, юзини ушлаганча ерга қулади. Такрорий лавҳаларда унинг қанчалик кулгили симуляция ишлатганини кўриниб қолди.