Коутиньо ЕЧЛ ҳафтасининг энг яхшиси бўлиш учун асосий даъвогар. Тўлиқ рўйхат
Dec. 7, 2017, 1:47 p.m. 2107

«Ливерпуль» яримҳимоячиси, «Спартак»ка қарши кечган ва 7:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда 3 гол урган Филиппе Коутиньо Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлар қаторида. УЕФА расмий сайтида овоз бериш жараёни бошланди.

Рўйхатда яна қуйидаги футболчилар бор: Криштиану Роналду («Реал») – у Дортмунднинг «Боруссия»сига гол урди (3:2), Сон Хин Мин («Тоттенҳэм Ҳотспур») – у АПОЭЛга қарши ўйинда гол урди (3:0), Бернард («Шахтёр») – у «Манчестер Сити»га гол урди (2:1), Хуан Куадрадо («Ювентус») – у «Олимпиакос» дарвозасини ишғол қилди (2:0), Корентин Толиссо («Бавария») – у «ПСЖ»га қарши ўйинда дубль қайд этди (3:1), Эден Азар («Челси») – у «Атлетико»га қарши ўйиндаги голли пас муаллифи (1:1) ва Пако Алькасер («Барселона») – «Спортинг»га қарши ўйиндаги голлардан бири муаллифи (2:0).

Овоз бериш натижалари 8 декабрь куни эълон қилинади.