Клопп: «Тўғрисини айтсам, бошқа клубларга тупурганман»
Dec. 7, 2017, 11:10 a.m. 3715

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп, Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Спартак» (7:0) клубига қарши ўйиндан сўнг, инглиз клубларининг тарихий натижасига баҳо берди.

Маълумки, мусобақа тарихида илк маротаба бир мамлакатнинг 5та клуби плей-офф босқичига йўл олган эди.

«Инглиз клубларининг Чемпионлар лигасидаги ютуғи? Тўғрисини айтсам, бошқа клубларга тупурганман.

Аммо бу натижа чемпионат савиясини юқори эканини кўрсатиб бермоқда. Жуда кўп клублар кучли таркибга эга. Аввалроқ плей-оффда нега бунча кам клубимиз ўйнаганини тушунмаяпман. Бу инглиз футболи учун яхши хабар», — деди Клопп.