Видео: Сервер Жепаров Эронда кун қаҳрамони бўлди
Dec. 7, 2017, 12:31 p.m. 6230

Эрон чемпионатининг 15-турида Теҳроннинг «Истиқлол» клуби «Сипоҳон»ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонлар таркибида голлардан иккитасига Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Сервер Жепаров муаллифлик қилди. Натижада, Эрон матбуоти ҳамюртимизни тур қаҳрамони деб тан олди ва газеталарнинг муқовалари унинг суратлари билан чоп этилди.

Бу натижадан сўнг, «Истиқлол» 20 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 8-ўринга чиқиб олди. «Сипоҳан» 15 очко билан 12-ўринда қолди. 

Эрон чемпионати, 15-тур
«Истиқлол» - «Сипоҳон» - 3:0 (2:0)
Голлар:
Қурбоний (4), Жепаров (36, 47).