Фото: Плей-оффга чиққан барча жамоалар
Dec. 7, 2017, 7:47 a.m. 11068

5-6 декабрь кунлари гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди.

А гуруҳида биринчи 2 ўринни «Манчестер Юнайтед» ва «Базель» эгаллади ва бу жамоалар Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида иштирокларини давом эттирадиган бўлди, 3-ўринни олган ЦСКА Европа лигаси плей-офф босқичида ўйнайди.

В гуруҳидан кейинги босқичга «ПСЖ» ва «Бавария» йўл олди, «Селтик» Европа лигасида ўйинларни давом эттиради.

С гуруҳидан плей-оффга «Рома» ва «Челси» чиқди, «Атлетико» Европа лигасига равона бўлди.

D гуруҳидан Чемпионлар лигаси нимчорак финалига «Барселона» ва «Ювентус» йўл олди, «Спортинг» Европа лигасида ўз кучини синаб кўради.

Е гуруҳидан кейинги босқичга «Ливерпуль» ва «Севилья» йўл олган, «Спартак» Европа лигасига.

F гуруҳининг плей-офф босқичидаги вакиллари «Манчестер Сити» ва «Шахтёр», «Наполи» Европа лигасида қатнашади.

G гуруҳидан «Бешиктош» ва «Порту» кейинги босқичга йўл олди, «Лейпциг» Европа лигаси иштирокчиси.

Н гуруҳида «Тоттенҳэм» ва «Реал» биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади, Дортмунднинг «Боруссия»си эса Европа лигасида ўз бахтини синаб кўради.

Чемпионлар лигаси тарихида илк бор плей-офф босқичида бир давлатнинг 5 клуби ўйнайди. Булар инглиз клубларидир: «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси» ва «Тоттенҳэм».

Шу тариқа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуйидаги жамоалар йўл олди:

Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қурьа ташлаш Швейцариянинг Ньон шаҳрида 11 декабрда бўлиб ўтади.

Плей-офф босқичи 1/8 финалининг биринчи ўйинлари 2018 йил 13, 14, 20 ва 21 февраль кунлари, жавоб учрашувлари эса 6, 7, 13 ва 14 март кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақа финали 2018 йил 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтади.