Европанинг бир йўла уч клуби рус футболчисига қизиқиш билдирмоқда
Dec. 7, 2017, 12:55 p.m. 3486

Москванинг ЦСКА клуби яримҳимоячиси Александр Головин инглиз ва немис клублари қизиқиш доирасига тушиб қолган. Бу ҳақда «Р-Спорт» нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Европа чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган «МЮ» – ЦСКА учрашуви вақтида (2:1) Головинни Лондонинг «Арсенал», «Тоттенҳэм» ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби вакиллари кузатиб борган.

Ҳозирда футболчига кўпроқ «Боруссия» томонидан қизиқиш бўлмоқда. Клубнинг беш нафар скаутлари ҳам раҳбариятга футболчи ҳақида ижобий маълумот берган.

21 ёшли Россия терма жамоасининг армиячилар билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар давом этади.