«Боруссия» ўзига хос «ютуққа эришди»
Dec. 7, 2017, 12:20 p.m. 2206

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи охирги турида «Реал»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамасдан, параллел кечган учрашувда «Тоттенҳэм» «Марибор»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этгани эвазига Европа Лигасида иштирок этадиган бўлди.

Эътиборли жиҳати, немислар жамоаси гуруҳда атиги 2 очко тўплаган ҳолда халқаро майдондаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. Словенияликлар ҳам икки очко олишган, аммо тўплар нисбатига кўра «Боруссия»ни олдинга ўтказиб юборишган.

Шу тариқа, дортмундликлар клуби ЕЧЛда 2 очко олган ҳолда Европа Лигасига ўтган илк жамоага айланди.