Бенземанинг Франция терма жамоасидаги келажаги ойдинлашди
Dec. 7, 2017, 11:41 a.m. 4755

Франция футбол федерацияси раҳбари Ноэль Ле Гре «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг терма жамоага қайтишига умид йўқлигини айтди.

Унинг фикрига кўра, «учранглилар» Бенземанинг хизматига муҳтож эмас.

«Бенземанинг Франция терма жамоасига қайтиши мураккаб масала эканини тушунмаслик учун кўр ёки кар бўлиш керак. Айни пайтда, ҳужум чизиғида жуда кўп иқтидорли ёшларимиз бор. Шу туфайли, Бенземанинг йўқлиги аввалги вақтдагидек муаммо эмас. У ўз вақтида терма жамоада ўйнаган ва порламаган эди», — деди Ле Гре AS нашрига.

Маълумки, Бензема ватандоши Матьё Вальбуэнага нисбатан қаллоблик қилганидан сўнг, терма жамоага чақирилмай қўйган эди.