Шомуродов жамоаси мураббийсиз қолгани расман тасдиқланди
Dec. 6, 2017, 3:56 p.m. 1287

«Ростов» бош мураббийи Леонид Кучук ўз лавозимини тарк этди. Бу хабарни клуб расмий сайти ҳам тасдиқлади.

Манба берган хабарга кўра, Кучук Россия чемпионатининг навбатдаги турида «Динамо»дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) истеъфога чиқишга қарор қилган. Кучук билан бирга «Ростов»ни унинг мураббийлар штаби ҳам тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, ростовликлар таркибида Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Элдор Шомуродов ҳам тўп суради.