Видео: Ғалаба қувончи ва мағлубият алами. Ўзбекистон кубоги финалининг сиз кўрмаган энг ёрқин лаҳзалари
Dec. 5, 2017, 4:07 p.m. 4098

Ўзбекистон кубогининг бу мавсумдаги финалида Тошкентнинг икки жамоаси «Бунёдкор» ва «Локомотив» ўзаро рўбарў келди.

Марат Бикмаев томонидан учрашувнинг 7-дақиқасида киритилган ягона гол «Локомотив»га кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон чемпионати ва кубоги бош соврини қўлга киритиб, «олтин дубл»га  эришишида кўмаклашди.

31500 томошабин кўз ўнгида кечган учрашув воқеларга бой бўлди. Қуйидаги видео орқали сиз телевизор орқали кузатиш имкониятига эга бўлмаган финалнинг энг ёрқин лаҳзаларини томоша қилишингиз мумкин бўлади.