«Реал» январдаги асосий нишонни аниқлаб олди
Dec. 5, 2017, 9:49 a.m. 10849

4 декабрь куни «Реал» президенти жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ҳамда бош директор Хосе Анхель Санчес билан учрашган. Marca тарқатган хабарга кўра, бир ярим соат вақт давом этган суҳбат чоғида томонлар мавсум бошидаги муваффақиятсизликни муҳокама қилишган ва вазиятдан чиқиш ечимларини излашган.

Якунда Зидан ва Санчес Пересни қишки трансферлар вақтида ҳужумчи сотиб олиш ёки ижарага олиш зарурлигига ишонтиришган. Клуб раҳбари аввалига ўз одатига кўра, қишда трансфер амалга оширмасликни маъқул кўрган, аммо мураббий ва бош директор уни ўз гапларига ишонтира олишган.

Хабарда қайд этилишича, «Қироллик клуби»нинг январдаги асосий мақсади «Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди бўлади. Мадридликларда яна бир вариант бўлган. Аммо бу вариант - Тимо Вернердан («Лейпциг») фарқли равишда Чемпионлар лигасида бошқа клуб сафида майдонга тушмагани учун Икарди танланган. 

Шу билан бирга, аргентиналик футболчи учун белгиланган нарх - 100 миллион евро қимматлик қилиши ҳам мумкин. Қолаверса, «Интер» жорий мавсумда Италия чемпиони бўлишни мақсад қилган ва асосий ҳужумчисини қўйиб юбориши қийин бўлади.

Икардидан ташқари, «Реал» «Атлетик» дарвозабони Кепа Аррисабалагани ўз сафига қўшиб олишни мўлжаллаган. Учрашувда томонлар яна бир марказий ҳимоячи олиш борасида ҳам келишиб олишган.