«Реал» учун пул тўлаб бўлсада ўйнашга тайёр футболчи топилди
Dec. 5, 2017, 11:59 a.m. 16315

«Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смолов унга Мадриднинг «Реал» клуби томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида миш-мишларга ойдинлик киритди.

«Реал» қизиқаётган футболчилар рўйхатига ҳали 18 ёш пайтимда ҳам киргандим. Ўшанда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатидаги ўйинларимни жамоа скаутлари кузатиб боришган. «Реал»нинг ўша вақтлардаги қизиқишига тушган футболчилар бутун фаолияти давомида таклиф кутиб ўтишди.

Менимча Испания терма жамоасига иккита гол киритганимдан сўнг яна фамилиямни ўша рўйхатга қўшиб қўйишгандир. Трансферим борасида менежер шуғулланмоқда. Агар менда «Реал»да ўйнаш имконияти туғилса текинга ҳам ўйнашга тайёрман. Керак бўлса ўзим пул тўлайман» - деган Смолов.