Погба қаттиқ жазоланиши кутилмоқда
Dec. 4, 2017, 9:27 a.m. 3822

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погбага қўшимча дисквалификация хавф солмоқда.

Бугун Англия футбол ассоциация «Арсенал» – «МЮ» ўйинида ишлаган Андре Марринердан ушбу вазият бўйича ҳисобот қабул қилади.

The Telegraph тарқатган хабарга кўра, Погба ўша ўйинда рақиб жамоа ҳимоячиси Эктор Беллериннинг оёғини босгани учун яна 3 ўйинга дисквалификация қилиниши кутилмоқда. Бундан ташқари, агар унинг ҳакамнинг қизил карточкасини киноя билан қаршилаб, қарши олгани эътиборга олинса дисквалификация муддати яна узайиши мумкин.