Mundo Deportivo «Олтин тўп»ни ким қўлга киритишини билади
Dec. 4, 2017, 8:19 p.m. 10884

Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, 2017 йил якуни бўйича France Football нашри «Олтин тўп»ни «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга топширади.

Тадбир 7 декабрь куни Парижда ўтказилади. Роналдуга нуфузли соврин илк маротаба Эйфел минорасида топширилади. Футболчи Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши Чемпионлар Лигаси баҳсидан сўнг, Франция пойтахтига йўл олади.

Агар нашрнинг хабари ўз тасдиғини топса, португалиялик «Олтин тўп»лар сони бўйича Лионель Месси билан тенглашиб олади - 5:5.