Узбек O'zbek
Грандлар учун омадсиз ҳафта. «Валенсия» ҳам тўхтатилди
Душанба, 04 Декабр
5238

Испания чемпионатининг 14-турида «Барселона» ва «Реал» ортидан «Валенсия» ҳам очко йўқотди.

«Хетафе» майдонига сафар қилган «Валенсия» 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиндаги ягона гол 66-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Маркель Бергара томонидан урилди. Қайд этиш кераки, «Хетафе» ўйиннинг 25-дақиқасида бир киши кам бўлиб қолганди, ҳимоячи Мауро Арамбарри 25-дақиқада майдондан четлатилганди. Ўйин ҳаками жами 11 кишига сариқ карточка кўрсатди. 

Шу тариқа, «Валенсия» Примеранинг жорий мавсумида илк мағлубиятни қабул қилиб олди.

Бу мағлубиятдан кейин «Валенсия» турнир жадвалида 31 очко билан иккинчи ўринда қолган, «Хетафе» 19 очкоси билан — саккизинчи поғонада.

Тур доирасидаги яна бир ўйинда «Леганес» «Вильярреал»ни мағлуб этди. Леганесдаги «Мунисипаль де Бутарке» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда Даниэль Раба ҳисобни очди. 72-дақиқада Диего Рико жавоб голини урди. Ўн дақиқа ўтиб Набиль Эл-Жар меҳмонлар дарвозасига иккинчи голни йўллади, ўйин охирида Габриэл якуний ҳисобни ўрнатди.

«Леганес» турнирда 4 учрашувдан иборат ғалабасиз сериясини тўхтатди ва 20 очко билан еттинчи поғонага жойлашди, «Вильярреал» 21 очкоси билан — олтинчи ўринда.

Испания чемпионати
14-тур

Хетафе – Валенсия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 66 Бергара.
Хетафе – Гуаита, Даконам, Молинеро, Суарес, Бруно Гонсалес, Портильо, Бергара, Арамбарри, Дьедиу (Фажр, 72), Молина (Ласен, 90), Анхель (Оливера, 79).
Валенсия – Нето, Габриэл, Гайя, Монтойя, Рубен Везу, Солер, Парехо, Кондогбиа (Начо Хиль, 46), Перейра (Санти Мина, 63), Дзадза, Родриго.
Огоҳлантиришлар: Молинеро (13), Арамбарри (21), Кондогбиа (23), Даконам (52), Парехо (69), Дьедиу (71), Анхель (73), Монтойя (83), Молина (88), Суарес (90), Санти Мина (90).
Четлатиш: Арамбарри (25).

Леганес – Вильярреал 3:1 (0:0, 3:1)
Голлар: 0:1 – 60 Раба, 1:1 – 72 Рико, 2:1 – 81 Эль-Жар, 3:1 – 90 Пирес.
Леганес – Куэльяр, Тито, Бустинса, Рауль Гарсия, Рико, Эль-Жар, Перес, Пирес, Шимановски (Амрабат, 68), Эрасо (Моран, 84), Бовю (Наранхо, 78).
Вильярреал – Барбоса, Марио Гаспар, Бонера, Альваро Гонсалес, Марин (Чука, 88), Родри Эрнандес, Тригерос, Раба (Марио Гонсалес, 77), Форнальс, Бакамбу, Бакка (Сориано, 35).
Огоҳлантиришлар: Раба (17), Тригерос (42), Бонера (42), Рико (45), Марин (50), Эль-Жар (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз