Фоторепортаж: Мавсумнинг охирги ўйинидан асосий лаҳзалар
Dec. 4, 2017, 11:33 p.m. 2049

Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон футболида мавсумнинг охирги учрашуви ўтказилди. «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон Кубоги учун саф тортган «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари 30 мингдан ортиқ мухлис гувоҳлигида тўп суришди.

Ўйинда «Локомотив» ҳужумчиси Марат Бикмаев томонидан урилган гол ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа, ўтган ойда кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган «темирйўлчилар» футболчилари энди Ўзбекистон Кубогини ҳам кетма-кет иккинчи марта боши узра кўтаришди.

Ўйиндаги эътиборли воқеалардан бири «Локомотив» яримҳимоячиси, Ўзбекистон терма жамоасида кўп йиллар давомида тўп сурган Тимур Кападзе футболчилик фаолиятини якунлагани бўлди. У бугун охирги марта яшил майдонда футболчи сифатида тўп сурди. Ўйиндан кейин уни жамоадошлари ўзига хос тарзда футболдан ташқари ҳаётга кузатиб қўйишди.

KUN.UZ фотомухбири мавсумнинг охирги ўйинида кузатилган воқеаларни, учрашувнинг энг ёрқин лаҳзаларини камерага муҳрлади.