Фото. Мухлислар майдонга чиқиб кетишди, милиция тартиб ўрнатди
Dec. 4, 2017, 7:34 p.m. 6041

Ўзбекистон Кубоги учун «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида кечган финал учрашуви якунлангач, трибуналардаги мухлислар майдонга тушиб кетишган.

«KUN.UZ» мухбирларининг хабар беришича, ўйин якунланганидан сўнг майдонга юзлаб мухлислар тушиб келиши оқибатида тақдимот маросимини кечиктиришга тўғри келган.

Мухлисларнинг бу ҳаракатлари футболчилар томонидан ўйинга келган мухлисларга тўп тарқатилиши бошланганидан кейин рўй берди. Бу ҳаракатнинг аниқ сабаби маълум эмас.

Ўйин вақти 30 минг томошабин сиғимига эга стадион қарийб тўлганди, уларнинг 1000 нафарга яқини стадионга тушиб келган. 

Бу мухлислар майдонда кескин ҳаракатлар содир этишмаган, тез орада милиция уларни майдондан чиқариб юборган ва тақдимот маросими бошланган.