Коутиньо «Барселона»га ўтмайдиган бўлди
Dec. 3, 2017, 11:39 a.m. 13704

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутинью Каталониянинг «Барселона» клубига ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, каталонияликлар раҳбарияти футболчини сотиб олиш фикридан қайтган. Уларнинг фикрича, бразилиялик футболчини сотиб олиш, клубни жиддий молиявий нобарқарорликка йўлиқтириши мумкин.

Олдинроқ тарқатилган хабарга кўра, 25 ёшли бразилиялик футболчи каталонияликлар билан шахсий шартнома бўйича келишиб олгани хабар қилинганди. Испан клуби Коутиньо учун 145 миллион евро тўлаши керак бўларди.