Дарвозабоннинг охирги дақиқадаги голи. «Беневенто» илк очкосини «Милан»дан олди
Dec. 3, 2017, 7:04 p.m. 5719

«Милан» Италия А Сериясининг 15-турида «Беневенто»га қарши ўйнади. Беневентодаги «Чиро Вигорито» стадионида кечган учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Россонерилар Женнаро Гаттузо мураббийлигидаги илк учрашувда ҳам муваффақиятга эриша олишмади.

Биринчи бўлим охирида Жакомо Бонавентура миланликларни олдинга бошлаганди, аммо 50-дақиқада Георге Пушкаш ҳисобни тенглаштирди. Тез орада Никола Калинич меҳмонларнинг иккинчи голини урди. 75-дақиқада Алессио Романьоли четлатилиши туфайли меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди, 95-дақиқада эса мезбонлар футболчилар сонидаги устунликдан фойдаланишди, жамоа дарвозабони Альберто Бриньоли жарима зарбаси белгиланган вақтда рақиб жарима майдонига кириб келди қутқарувчи голни урди.

Бу гол беневентиноликларга мавсумдаги биринчи очкони келтирди.

Энди «Милан» 21 очко билан А Серияда еттинчи ўринда. «Беневенто» 14 мағлубиятдан кейин илк очкосини қўлга киритган ва Италия дивизионидаги илк мавсумда аутсайдер жамоа бўлиб турибди.

Италия чемпионати
15-тур

Беневенто – Милан 2:2
(0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 38 Бонавентура, 1:1 – 50 Пушкаш, 1:2 – 57 Калинич, 2:2 – 90 Бриньоли.
Беневенто – Бриньоли, Летициа, Гимсити, Коста, Ди Кьяра (Гьямфи, 79), Чибса, Париджини (Бриньола, 67), Мемушай (Кода, 80), Катальди, Д'Алессандро, Пушкаш.
Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Бонуччи, Романьоли, Борини (Абате, 60), Кессиэ, Монтоливо (Биглия, 73), Родригес, Сусо (Сапата, 87), Бонавентура, Калинич.
Огоҳлантиришлар: Романьоли (24), Катальди (29), Ди Кьяра (54), Родригес (71), Кессиэ (89), Абате (90), Д'Алессандро (90).
Четлатиш: Романьоли (75).