«Барселона» мухлислари учун нохуш хабар: Класико арафасида йўқотиш
Dec. 3, 2017, 9:50 a.m. 16700

«Барселона» ҳимоячиси Самуэль Юмтити белидан жароҳат олиб, 8 ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда каталонияликлар клуби расмий сайти хабар тарқатди.

Юмтити Испания чемпионатининг 14-турида «Сельта»га қарши кечган ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйинда жароҳат олди. 72-дақиқада унинг ўрнига Томас Вермален майдонга туширилди.

Шу тариқа, Юмтити 23 декабрь куни Мадридда «Реал»га қарши кечадиган учрашувда «Барселона»га ёрдам бера олмайди.

Жорий мавсумда франциялик ушбу 24 ёшли футболчи Испания чемпионатида 12 учрашувда майдонга тушганди.