Фото: «Реал» хатолик туфайли Испания Кубогини «тарк этди»
Dec. 1, 2017, 9:54 a.m. 19264

Испания футбол федерацияси хатолик туфайли «Реал» мамлакат кубогининг 1/16 финалида «Фуэнлабрада»га қарши ўйиндан (2:0, 2:2) кейин турнирни тарк этгани ҳақида хабар берди.

Федерация расмий сайтида кейинги босқичга чиққан 16 клуб қаторида «Реал» эмас, учинчи дивизион вакили «Фуэнлабрада» номи кўрсатилган. Бир неча дақиқа ўтиб хато тузатилган.

Испания Кубогининг 1/8 финали учун қуръа ташлаш маросими кейинги ҳафтанинг сешанба куни бўлиб ўтади.