Узбек O'zbek
«Женоа» футболчисини урган Де Росси дисквалификация қилинди
Чоршанба, 29 Ноябр
2224

«Рома» сардори Даниэле Де Росси Италия чемпионати 14-туридан ўрин олган «Женоа»га (1:1) қарши ўйиндаги қилиғи туфайли, қаттиқ жазоланди.

Де Росси 69-дақиқада ўз жарима майдони ичида «Женоа» ҳужумчиси Жанлука Лападуланинг юзига урган эди. Бош ҳакам эса такрорий видеолавҳани кўрганидан сўнг, футболчини майдондан четлатиб, пенальти белгилади.

34 ёшли футболчи Тартиб-интизом қўмитаси томонидан аҳлоқсизлик қилганликда айбдор деб топилди ва 2 ўйинга дисквалификация қилинди. Энди у СПАЛ ва «Кьево» клубларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз