Узбек O'zbek
Видео: Тебас ҳам тан олди
Сешанба, 28 Ноябр
4374

Ла Лиги президенти Хавьер Тебас чемпионатнинг 13-тури доирасида «Валенсия» — «Барселона» (1:1) учрашуви вақтида Лионель Мессининг тоза голи ҳисобга олинмаганига муносабат билдирди. 

Биринчи бўлим вақтида аргентиналик футболчи берган зарба майдон эгалари дарвозаси чизиғини кесиб ўтган, аммо ўйиннинг бош ҳаками Игнасио Вильянуэва ва унинг ёрдамчилари бу голни ҳисобга олишмаганди.

Тебас умид қилмоқдаки, видеотакрорлар тизими (VAR) орқали бундай хатолардан сақланиш мумкин, бундай тизимдан Примерада 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб фойдаланиш йўлга қўйилади.

«Бу голни бутун Испания ва бутун дунё кўрди. Агар мен буни гол демасам, сиз мени кўр бўлиб қолган дейишингиз мумкин. Умид қиламанки, кейинги мавсумда VAR орқали бундай муаммоларга чек қўямиз», — дея Тебаснинг сўзларини келтирган Goal.

Қайд этиш керакки, Тебас «Барселона»га қарши чиқишлари ва ҳаракатлари орқали танилган, у Мадриднинг «Реал» клуби тарафдори сифатида кўрилади.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз