Узбек O'zbek
Де Росси узр сўради
Сешанба, 28 Ноябр
3142

«Рома» яримҳимоячиси Даниэле Де Росси Италия А Сериясининг 14-турида «Женоа»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйиндаги ҳаракати учун барчадан узр сўради. Де Росси ўйиннинг 69-дақиқасида жарима майдонида меҳмонлар футболчисига қўли билан зарба берган, шундан сўнг жазодан қочиш учун ўзи ҳам симуляция қилиб газонга йиқилганди. Ўйин ҳаками такрорий лавҳани кўриб, Де Россига қизил карточка кўрсатган ва пенальти белгилаганди.

«Ўзимни оқлашга сўзим йўқ. Мен Лападулу тўпга ета олмаслиги учун ҳаракат қилаётгандим. Аммо барчаси бошқача тус олди. Жуда ҳам қаттиқ афсусдаман, барчадан узр сўрайман. Аммо олдинга ҳаракатланишда давом этиш керак», — деган у.

«Рома»нинг собиқ футболчиси Франческо Тотти Даниэле Де Россининг ёнини олиб чиқди.

«Ҳамма хато қилишга ҳақли. Кеча Даниэле хато қилди, аммо у хатосини биринчи бўлиб англаб етди. У барчасини „Рома“ учун қилади: у бизнинг сардоримиз. Энди биз ғалабали йўлга қайтиш учун ишлашда давом этишимиз керак», — дея ёзган Тотти твиттерида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз