Узбек O'zbek
Вальверде ҳакамларнинг «Барса»га ён босишини тан олди
Душанба, 27 Ноябр
5610

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига 13-туридан ўрин олган «Валенсия»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг, Мессининг тоза голини ҳисобга олмаган бош ҳакамдан норози  бўлди.

Бироқ, аввалроқ ҳакамлар каталонияликлар фойдасига хато қилганини ҳам тан олди.

«Малага» клубига қарши ўйинда, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетганидан сўнг, гол урган эдик. Биз баъзи вазиятларда такрорий видеолавҳалар керак эмас, деб ҳисоблаймиз. Аммо ўйин пайтида, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганлигини аниқлаш мушкул бўлиб қолади. Мана шундай ҳолатларда такрорий лавҳалар керак.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, у жуда оғир ўтди. Рақиб қарши ҳужумларда зўр ўйнади, ўз майдонида эса кучли эди. Буни билардик, аммо очко қўлга киритишга муваффақ бўлдик. Бу яхши ўйин бўлди» - деб Вальверде сўзларини келтирмоқда Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз