Узбек O'zbek
«Валенсия» футболчиси ҳам Мессининг тоза голи ҳисобга олинмаганини тан олди
Душанба, 27 Ноябр
4628

«Валенсия» яримҳимоячиси Даниэль Парехо Испания чемпионатининг 13-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши учрашув (1:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биринчи бўлимда «Барселона» бизга нисбатан яхшироқ футбол намойиш этди, аммо уларда кўп вазият бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан, биз ўзимиз истаган темпда ўйнашни давом эттирдик.Иккинчи бўлимда эса яхши ўйин намойиш этишга ишонч билан майдонга чиқдик. Ҳимояда бўш зоналар қолдиришдан қўрқиб ўйнадик.

Месси томонидан берилган зарба ростан ҳам гол бўлганди, букни тан олиш керак, аммо ҳакамлар ҳам одам. Баъзида улар сенинг фойдангга қарор чиқаришади, баъзида эса йўқ», — дея Парехонинг сўзларини келтиради As.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз