Узбек O'zbek
Мессига «кўз тегди». У қаторасига 6 ўйинни голсиз тарк этди
Душанба, 27 Ноябр
2656

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 13-тури доирасида «Валенсия»га қарши кечган учрашувда майдонни голсиз тарк этди. Шу тариқа аргентиналик футболчининг голсиз серияси 6 ўйинга етди (барча турнирлар ҳисобга олинган, 5таси клубда, биттаси терма жамоада). Охирги марта Месси қаторасига олти ўйинда гол ура олмаслиги 2010 йилда кузатилганди.

Қайд этиш керакки, «Валенсия»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимда Месси тоза гол урган, аммо ҳакамлар бу голни ҳисобга олмаган.

Аргентиналик футболчи 13-турдан кейин Испанич чемпионати бомбардирлари рўйхатида 12 гол билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз