Узбек O'zbek
«Валенсия» устози «Барселона»ни мағлуб этмоқчи
Шанба, 25 Ноябр
4722

«Валенсия» бош мураббийи Марселино Гарсия Торал, Примера 13-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини айтди.

«Биз «Барселона»ни мағлуб этишга қодирмиз. Айнан шу ишни қилмоқчимиз. Бундан бошқа мақсадимиз йўқ.

Биламан, чемпион бўлишимиз жуда мушкул иш, чунки иккита суперклубдан ўзиб кетишимиз керак. Аммо айни пайтда, ғалабалар қувончини мухлисларимиз билан бирга баҳам кўрмоқдамиз» - деб Марселино сўзларини келтирмоқда AS.

Маълумки, «Валенсия» клуби Примеранинг жорий мавсумида ҳали бирор марта мағлубиятга учрамади.

Эслатиб ўтамиз, «Валенсия» – «Барселона» ўйини якшанба куни тунда, соат 00:45да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз