Узбек O'zbek
Испания Ла-лигасининг марказий учрашувида бош мураббий иштирок этмайди
Жума, 24 Ноябр
4926

«Валенсия» бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль яқин вақтларда бўлиб ўтадиган учрашувларда жамоасини бошқариб бора олмайди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатди.

Испания футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси уни «Эспаньол»га қарши учрашувда ҳакамга нисбатан эътироз билдиргани учун икки учрашувга дисквалификация қилинди. Марселино ўша ўйинда кескин ҳаракатлари учун ўйиндан четлатилганди ҳам. «Валенсия»нинг ҳолат бўйича ёзган апелляцияси ҳам қондирилмади.

Натижада Марселино чемпионатнинг энг марказий учрашувларидан бири «Барселоны» ва шунингдек «Хетафе»га қарши учрашувни ҳам трибунадан туриб кузатишга мажбур.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз