Узбек O'zbek
ЎФФ янги логотип яратишда Алишер Усмоновга тегишли компания вакили билан ҳамкорлик қилади
Жума, 24 Ноябр
4791

Ўзбекистон Футбол Федерацияси «Digital Panda» компанияси билан ҳамкорликда кенг кўламдаги акция ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Ўзбекистон Футбол Федерацияси логотипини ўзгартириш, шу билан бирга, келаси йилдан ташкил этиладиган Суперлига ва Про-лигалар учун ҳам янги логотип яратишга қарор қилган.

«Агарда сиз бу тарихнинг бир бўлаги бўлишни ва футболимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшишни истасангиз, бундай имкониятни қўлдан бой берманг. Шу йилнинг 1 декабридан бошланадиган танловда Сиз ўз вариантларингизни тақдим этиб, қимматбаҳо совринлар ютиб олишингиз ва албатта футболимиз тарихига киришингиз мумкин. Хабарларимизни кузатиб боринг, футболимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшиш Сизнинг қўлингизда!», дейилади ЎФФ баёнотида.

Ҳозирча танлов қандай шартлар асосида ўтказилиши ва унда қандай совринлар қўйилиши борасида ҳеч қандай маълумот берилмаган. 

Маълумот учун, «Digital Panda» компанияси 2015 йилдан бери Ўзбекистонда рақамли маркетинг соҳасида иш олиб бормоқда. 2017 йилдан бошлаб «Digital Panda» Алишер Усмоновга тегишли бўлган «Mail.ru Group» компаниясининг Ўзбекистондаги эксклюзив вакили сифатида фаолият юритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз