Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» қишда Перишични қўлга киритмоқчи
Пайшанба, 23 Ноябр
1867

«Манчестер Юнайтед» клуби январь ойида «Интер»нинг хорватиялик яримҳимоячиси Иван Перишични қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради, деб хабар бермоқда Inside Futbol.

Маълумки, 28 ёшли футболчи ёзда «МЮ» клубига трансфер қилинмагач, «Интер» билан узоқ муддатли шартнома имзолаган эди.

У Лучано Спаллетти қўл остида жорий мавсумни ҳам яхши бошлади ва жамоасининг етакчиларидан бирига айланди. А Серияда унинг ҳисобида 4та гол ва 5та голли узатма бор.

Энди «Манчестер Юнайтед» у билан шартнома имзолашга яна бир бор уриниб кўрмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз