Узбек O'zbek
«Эвертон» ҳужумчиси АПЛ тарихига кириши мумкин
Сешанба, 21 Ноябр
2726

«Эвертон» ҳужумчиси Умар Ньяссе симуляция ишлатгани учун дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда Англия футбол Ассоциацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Ташкилот сенегаллик футболчини «Кристал Пэлас»га қарши  учрашувда (2:2) пенальти ишлаб олган вазиятини кўриб чиқишини маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Ньяссе «ўз манфаати йўлида ҳакамни алдашга уринган» сифатида жазога тортилиши кутилмоқда. Шунингдек у 2 учрашувга дисквалификация қилиниши кутилмоқда.

Футболчида бугун Тошкент вақти билан 23:00га қадар ўзига қўйилган айблов юзасидан тушунтириш бериш имконияти мавжуд. Агар ҳужумчи ўша вазият бўйича етарли асос топиб бера олмаса, у АФА томонидан симуляцияси учун дисквалификация қилинган илк футболчига айланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз