«Барселона»дан навбатдаги ишончли ғалаба
Nov. 18, 2017, 10:20 p.m. 4418

«Барселона» Испания чемпионатининг 12-турида «Леганес» меҳмони бўлди.

Ўйин меҳмонларнинг катта ташаббуси остида ўтди ва якунда улар учта тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Голларнинг иккитаси Луис Суарес ҳисобига ёзилган бўлса, яна бир тўпни Паулиньо рақиб дарвозасига киритди.

Бу натижадан сўнг, «Барселона» 34 очко жамғариб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади. «Леганес» 17 очко билан 9-ўринда қолди.

Ла Лига, 12-тур
«Леганес» - «Барселона» - 0:3

Голлар: Луис Суарес (28, 60), Паулиньо (90)
Леганес: Куэльяр, Муньос, Рико, Сальдуа, Сиовас (Рауль Гарсия, 79), Эрасо (Бовю, 46), Эль-Жар, Шимановски (Гумбау, 66), Перес, Амрабат, Пирес.
Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду (Алеиш Видаль, 59), Умтити, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Паулиньо, 59), Месси, Суарес, Пако Алькасер (Денис Суарес, 82).
Огоҳлантиришлар: Пике (29), Суарес (53), Сиовас (72).