Узбек O'zbek
87 йилда илк маротаба Мадрид дербисида ака-укалар тўқнаш келади
Шанба, 18 Ноябр
9324

Эртага «Атлетико» Испания чемпионатининг 12-турида «Реал»ни қабул қилади.

Бу ўйинда ака-укалар Лукас ва Тео Эрнандес бир-бирига қарши майдонга тушиши мумкин. Сўнгги бор бундай воқеа 1929/30 мавсумида юз берган эди, деб хабар бермоқда Marca.

Футболчиларнинг онаси Лоренс бу ҳақда ўз фикрларини билдириб, Теонинг ўйинидан хурсанд эканини, Лукасга эса сабр тилашини маълум қилди.

«Мен дунёдан бундан ортиғини сўрай олмайман. Зинедин Зидан Тео билан ишлашдан жуда мамнун. У захира футболчиси эди, энди эса асосий таркибда ўйнамоқда. У ҳар доим «Реал»да ўйнашни орзу қиларди.

Лукасга сабрли бўлишни тавсия қилдим. У албатта имкониятга эга бўлади», – деди Лоренс.

Тео Эрнандес «Реал» таркибига ёзда, «Атлетико»дан 30 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда у 7та ўйинда майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз