Узбек O'zbek
Дербидаги можаро давом этади. Ҳимоячи тўрт учрашувга дисквалификация қилинди
Жума, 17 Ноябр
3428

«Сент-Этьен» ҳимоячиси Лео Лакруа Франция чемпионати тартиб-интизом қўмитаси қарори билан тўрт учрашувга (жумладан уларнинг биттаси шартли) дисквалифиция қилинди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, бундай қарорга 25 ёшли футболчининг Франциядаги энг машҳур дербида «Лион» футболчиси Набил Фекирга нисбатан ишлатган қўполлиги сабаб бўлган.

Натижада, Лакруа Франция чемпионатининг «Бордо», «Лилль» ва «Страсбург»га қарши учрашувларини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, икки жамоа ўртасидаги учрашув вақтида (0:5) Набиль Фекир бешинчи голни нишонлаш баробарида либосини ечган ва уни «Сент-Этьен» мухлислари ўтирган секторга кўз-кўз қилганди. Шундан сўнг ғазабланган мезбон жамоа мухлислари стадионга тушиб кетган ва ўйин бир неча дақиқага тўхтаб қолганди. Ҳозирча Фекирнинг бу провакацион ҳаракати бўйича жазо эълон қилинмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз