ЖЧ-2018. Ҳисобда ортда бораётган Дания 5та гол уриб, жаҳон чемпионатига чиқди
Nov. 15, 2017, 2:59 a.m. 6106

2018 йилги жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кечган Ирландия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги плей-офф баҳсининг жавоб ўйини ўтказилди. Учрашув биринчи ўйиндан (0:0) фарқли равишда голларга бой бўлди – 1:5. 

6-дақиқада Даффи мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 29-дақиқада Кристининг автоголи орадаги фарқни йўққа чиқарди. 32-, 63- ва 73- дақиқаларда Эриксен дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабага голига муаллифлик қилди. Ўйиндаги сўнгги гол Бендтнер томонидан пенальтини аниқ амалга ошириш орқали киритилди. 

Шу тариқа Дания терма жамоаси икки ўйин натижасига кўра жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. 

Ирландия – Дания 1:5 (1:2)
Голлар:
1:0 – 6 Даффи, 1:1 – 29, автогол Кристи, 1:2 – 32 Эриксен, 1:3 – 63 Эриксен, 1:4 – 73 Эриксен, 1:5 – 90, пенальти Бендтнер.
Ирландия: Рэндолф, Кларк (Лонг, 71), Даффи, Уорд, Кристи, Мейлер (Хулахан, 46), Макклейн, Брэйди, Хендрик, Артер (Макгиди, 46), Мерфи.
Дания: Шмейхель, Кьер, Бьелланд, Кристенсен, Ларсен (Анкерсен, 54), Дилэйни, Квист, Эриксен, Систо, Поульсен (Корнелиус, 70), Йоргенсен (Бендтнер, 84).

Биринчи учрашув – 0:0